Sad surasi, 8-oyat

38:8

أَءُنزِلَ عَلَيۡهِ ٱلذِّكۡرُ مِنۢ بَيۡنِنَاۚ بَلۡ هُمۡ فِي شَكّٖ مِّن ذِكۡرِيۚ بَل لَّمَّا يَذُوقُواْ عَذَابِ ٨

Бизнинг ичимиздан ўшанга зикр нозил қилинибдими?!» – деб туриб кетдилар. Йўқ! Улар Менинг Зикрим ҳақида шак-шубҳададирлар. Йўқ! Улар азобимни татиб кўрмадилар.

Tafsir

"Қуръон орамизда шунча улуғлар бўла териб, келиб-келиб ўшанга тушиб қолибдими?" Аксинча, мушриклар сизга нозил қилинган ваҳий ҳақида шубҳа-гумондадирлар. Улар ҳали Аллоҳнинг азобини татиб кўрмадилар. Шунинг учун ҳовлиқяптилар. Татиб кўрган бўлганларида куфр, ширк, шубҳа-гумонларга журъат эта олмаган бўлардилар.