قُلۡ إِنَّمَآ أَنَا۠ مُنذِرٞۖ وَمَا مِنۡ إِلَٰهٍ إِلَّا ٱللَّهُ ٱلۡوَٰحِدُ ٱلۡقَهَّارُ ٦٥
Сен: «Мен фақат огоҳлантиргувчиман, холос. Ҳеч бир ибодатга сазовор зот йўқдир, магар ягона ва Қаҳҳор (барча махлуқотларни қабзасида тутиб, уларни Ўз ҳукмига юритиб ва қудрати ила бўйсундириб турувчи) Аллоҳгина бор.
Tafsir
Эй Муҳаммад, қавмингиз орасидаги кофирларга айтинг: "Мен фақат Аллоҳнинг азобидан огоҳлантираман, холос. Бу азоб куфр ва пайғамбарларни ёлғончига чиқариш туфайли бошингизга тушади. Аллоҳдан ўзга чин маъбуд йўқ. У Ўзининг буюклигида ҳам, сифатларида ҳам, номларида ҳам Ягонадир. У ҳамма нарсадан Ғолибдир, Қаҳҳордир. Ҳамма нарса Унга бўйсунгувчидир.