فَسَخَّرۡنَا لَهُ ٱلرِّيحَ تَجۡرِي بِأَمۡرِهِۦ رُخَآءً حَيۡثُ أَصَابَ ٣٦
Бас, Биз унга шамолни бўйсундирдик, у ирода қилган томонга майин эсаверади.
Tafsir
Унинг дуосини ижобат айлаб, унга шамолни бўйсундириб бердик. Шамол ҳар қанча кучли ва тез бўлмасин, унинг амрига мулойим бўйсуниб, у истаган тарафга эсадиган бўлди.