ٱصۡبِرۡ عَلَىٰ مَا يَقُولُونَ وَٱذۡكُرۡ عَبۡدَنَا دَاوُۥدَ ذَا ٱلۡأَيۡدِۖ إِنَّهُۥٓ أَوَّابٌ ١٧
Улар айтаётган нарсаларга сабр қил. Қувват соҳиби бўлган бандамиз Довудни эсла. Албатта, у ўта қайтгувчидир. 2
Izohlar
2 (Яъни, ҳар бир нарсада Аллоҳга қайтувчидир-тавба қилувчидир. Тавбанинг луғавий маъноси ҳам қайтишдир.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави сизни ёлғончига чиқараётганлар айтаётган ёмон гапларга сабр қилинг. Душманларига қарши туриш ва Аллоҳга тоат-ибодат қилиш борасида қувват соҳиби бўлган бандамиз Довудни эсланг! Дарҳақиқат, у кўп-кўп Аллоҳга тавба қилиб, Аллоҳ рози бўладиган йўлдан борарди.