وَٱلَّذِينَ سَعَوۡ فِيٓ ءَايَٰتِنَا مُعَٰجِزِينَ أُوْلَٰٓئِكَ لَهُمۡ عَذَابٞ مِّن رِّجۡزٍ أَلِيمٞ ٥
Бизнинг оятларимизни ожиз қолдиргувчи бўлиш учун ҳаракат қилганларга эса, ана ўшаларга, аламли жазодан иборат азоб бордир.
Tafsir
Аллоҳ нозил қилган оятларни сеҳр деб, Пайғамбар алайҳиссаломни эса сеҳргар фолбин деб, ноҳаққа чиқариш ҳаракатида юрган кимсалар учун эса Қиёмат кунида аламли азоб бордир.