Saba surasi, 6-oyat

34:6

وَيَرَى ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡعِلۡمَ ٱلَّذِيٓ أُنزِلَ إِلَيۡكَ مِن رَّبِّكَ هُوَ ٱلۡحَقَّ وَيَهۡدِيٓ إِلَىٰ صِرَٰطِ ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡحَمِيدِ ٦

Илм берилганлар сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани айни ҳақ деб ва азийз ва мақталган Зотнинг йўлига ҳидоят қиладир, деб билурлар. 2

Izohlar

2 (Барча ҳақиқий илм соҳиблари сенга, эй Пайғамбар, Роббингдан нозил қилинган Қуръон ҳамманинг устидан ғолиб ва ҳамма томондан мақталган Зот — Аллоҳ таолонинг йўлига ҳидоят қилади, деб биладилар.)

Tafsir

Илм ато этилган саҳобалар ҳам, аҳли китобларнинг олимлари ҳам Аллоҳ сизга нозил қилган ваҳийнинг ҳақ эканини ҳамда у ҳаммадан Ғолиб ва дунёю охиратда ҳамду санога лойиқ Зотнинг йўлига ҳидоят қилишини биладилар.