يَعۡلَمُ مَا يَلِجُ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَمَا يَخۡرُجُ مِنۡهَا وَمَا يَنزِلُ مِنَ ٱلسَّمَآءِ وَمَا يَعۡرُجُ فِيهَاۚ وَهُوَ ٱلرَّحِيمُ ٱلۡغَفُورُ ٢
У, ерга нима кирса ва ундан нима чиқса, биладир, осмондан нима тушса ва унга нима чиқса, биладир. Ва У ўта раҳимли ва ўта мағфиратли Зотдир.
Tafsir
У сув ва ўсимликлар каби ерга кирадиган нарсаларни ҳам, гиёҳлар каби ундан чиқадиган нарсаларни ҳам, ёмғир, фаришталар, ризқ каби осмондан тушадиган нарсаларни ҳам, фаришталар, бандаларнинг амаллари ва руҳлари каби унга кўтариладиган нарсаларни ҳам билади. У мўмин бандаларига Меҳрибон, тавба қилувчиларга эса Мағфиратли Зотдир.