أَءِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابٗاۖ ذَٰلِكَ رَجۡعُۢ بَعِيدٞ ٣
Ўлиб, тупроқ бўлганимиздан кейин ҳам-а? Бу қайтиш (ақлдан) узоқ.
Tafsir
Ўлиб, тупроққа айланиб кетганимиздан кейин яна қайта тириламизми? Чириб кетган жасадларимизга қайтадан жон кирадими? Бўлиши мумкин эмас. Буни ақл бовар қилмайди.