Qaf surasi, 2-oyat

50:2

بَلۡ عَجِبُوٓاْ أَن جَآءَهُم مُّنذِرٞ مِّنۡهُمۡ فَقَالَ ٱلۡكَٰفِرُونَ هَٰذَا شَيۡءٌ عَجِيبٌ ٢

Балки, уларга ўзларидан огоҳлантирувчи келганидан ажабландилар ва кофирлар: «Бу ажиб нарса-ку?» – дедилар. 1

Izohlar

1 (Мушриклар Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбар бўлиб келганлигидан ажабландилар.)

Tafsir

Уларнинг ҳақни тан олмасликларига сабаб сизнинг ёлғон гапираётганингизни билиб қолганлари эмас. Улар сизнинг ростгўй эканингизни жуда яхши биладилар. Бунинг сабаби бошқа ёқда. Улар огоҳлантирувчи пайғамбар фаришталардан эмас, ўзларига ўхшаган бир одам бўлиб чиққанидан ажабландилар. Шундан ажабланишиб: "Пайғамбарнинг ўзимизга ўхшаган бир одам бўлиши жуда қизиқ-ку", дедилар.