مَا يُبَدَّلُ ٱلۡقَوۡلُ لَدَيَّ وَمَآ أَنَا۠ بِظَلَّٰمٖ لِّلۡعَبِيدِ ٢٩
Менинг ҳузуримда гап ўзгармас ва Мен бандаларга зулм қилгувчи эмасман».
Tafsir
Менинг ҳузуримда айтилган гап, берилган ваъда ўзгартирилмас. Мен бандаларга зулм қилгувчи ҳам эмасман. Уларнинг яхшиликларини камайтириб ёки ёмонликларини кўпайтириб юбормайман. Ҳар кимга қилган ишига яраша жазо ёки мукофот бераман.