Qaf surasi, 16-oyat

50:16

وَلَقَدۡ خَلَقۡنَا ٱلۡإِنسَٰنَ وَنَعۡلَمُ مَا تُوَسۡوِسُ بِهِۦ نَفۡسُهُۥۖ وَنَحۡنُ أَقۡرَبُ إِلَيۡهِ مِنۡ حَبۡلِ ٱلۡوَرِيدِ ١٦

Албатта, инсонни Биз яратганмиз ва унинг нафси нимани васваса қилишини ҳам билурмиз. Ва Биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз.

Tafsir

Дарҳақиқат, инсонни яратдик. Кўнглидан қандай ўйлар, фикрлар ўтаётганини ҳам билиб турамиз. Биз унга юраги билан туташган жон томиридан ҳам яқинроқмиз.