Qaf surasi, 14-oyat

50:14

وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡأَيۡكَةِ وَقَوۡمُ تُبَّعٖۚ كُلّٞ كَذَّبَ ٱلرُّسُلَ فَحَقَّ وَعِيدِ ١٤

Ва дарахтзор эгалари ва Туббаъ қавми — барчалари Пайғамбарларни ёлғонга чиқарганлар. Бас, (азоб) ваъдам ҳақ бўлди. 5

Izohlar

5 (Бу ояти каримада кофирлар фақат Муҳаммад алайҳиссаломнигина ёлғончига чиқаришмагани, балки бу қадимий одати эканлиги эслатилмоқда.)

Tafsir

Дарахтзор эгалари бўлган Шуайб қавми ва Яман подшоҳи бўлган Туббаъ қавми ҳам Аллоҳнинг пайғамбарларини ёлғончига чиқардилар. Бас, ҳаммалари Аллоҳ ваъда қилган азобга ҳақли тарзда лойиқ бўлиб қолдилар.