Muhammad surasi, 16-oyat

47:16

وَمِنۡهُم مَّن يَسۡتَمِعُ إِلَيۡكَ حَتَّىٰٓ إِذَا خَرَجُواْ مِنۡ عِندِكَ قَالُواْ لِلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡعِلۡمَ مَاذَا قَالَ ءَانِفًاۚ أُوْلَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ طَبَعَ ٱللَّهُ عَلَىٰ قُلُوبِهِمۡ وَٱتَّبَعُوٓاْ أَهۡوَآءَهُمۡ ١٦

Ва улардан сенга қулоқ осадиганлари бор. Ҳузурингдан чиққанларида эса, илм берилганларга: «Ҳали нима деди?» – дерлар. Ана ўшалар қалбларига Аллоҳ тамға босганлар ва ҳавойи нафсларига эргашганлардир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, мунофиқлар орасида шундай кимсалар борки, сизга номига қулоқ соладилар. Мақсадлари қабул қилиш эмас, эътироз билдириш бўлади. Ҳузурингиздан чиққанларида атайин ўзларини билмаганликка солиб, илм ато этилган кишиларга: "Ҳозир нима деди?", дея масхараомиз савол ташлайдилар. Аллоҳ уларнинг қалбларини муҳрлаб қўйган. Муҳрланган қалбларга яхши гап етиб бормайди. Улар ҳавойи нафсларига эргашадилар. Ҳавойи нафс эса ҳар доим ҳақнинг юзини ёпиб туради. Уни сал четроққа сурасиз, кейин ҳақни кўрасиз.