مَّثَلُ ٱلۡجَنَّةِ ٱلَّتِي وُعِدَ ٱلۡمُتَّقُونَۖ فِيهَآ أَنۡهَٰرٞ مِّن مَّآءٍ غَيۡرِ ءَاسِنٖ وَأَنۡهَٰرٞ مِّن لَّبَنٖ لَّمۡ يَتَغَيَّرۡ طَعۡمُهُۥ وَأَنۡهَٰرٞ مِّنۡ خَمۡرٖ لَّذَّةٖ لِّلشَّٰرِبِينَ وَأَنۡهَٰرٞ مِّنۡ عَسَلٖ مُّصَفّٗىۖ وَلَهُمۡ فِيهَا مِن كُلِّ ٱلثَّمَرَٰتِ وَمَغۡفِرَةٞ مِّن رَّبِّهِمۡۖ كَمَنۡ هُوَ خَٰلِدٞ فِي ٱلنَّارِ وَسُقُواْ مَآءً حَمِيمٗا فَقَطَّعَ أَمۡعَآءَهُمۡ ١٥
Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (шуки): ичида айнимаган сувли анҳорлари, таъми ўзгармаган сутли анҳорлари, ичувчиларга лаззатбахш хамр(шароб)ли анҳорлари, мусаффо асалли анҳорлари бор. Улар учун унда барча мевалар ва ўз Роббиларидан мағфират бор. (Ўшалар) оташда мангу қолувчи ва ўта қайноқ сув ила суғорилиб, ичаклари титилиб кетган кимсага ўхшарми?
Tafsir
Парвардигори оламдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқадиган тақводорлар учун Аллоҳ ваъда қилган жаннатда бир неча дарёлар бўлиб, улардан бирида ҳар қанча туриб қолса ҳам айнимайдиган сувлар оқса, яна бирида ҳеч қачон таъми ўзгармайдиган сутлар оқади. Яна бирида ичгувчилар учун ширин таъмли шароблар оқиб турса, бошқасида соф асаллар оқиб туради. Уларга истаган мевалари муҳайё қилинади. Буларнинг устига Аллоҳ уларнинг гуноҳларини ўчириб юборади. Уларни жазога тортмайди. Мана шунча неъматларга эга бўлган бахтиёр мўмин дўзахдан ҳеч қачон чиқмайдиган, қайноқ сув билан суғорилиб, ичаклари титилиб кетадиган бахтиқарога ўхшайдими?!