وَنَرِثُهُۥ مَا يَقُولُ وَيَأۡتِينَا فَرۡدٗا ٨٠
У айтаётган нарсага меросхўр бўлурмиз ва у Бизга ёлғиз ҳолида келур. 23
Izohlar
23 (Кофир молу мулк, бола-чақа ва бошқа дунёвий нарсаларидан жудо бўлган ёлғиз ҳолида бизга — ҳузуримизга келади. Ўша пайт у билан қандай муомала қилишни ўзимиз биламиз.)
Tafsir
У ҳалок бўлганидан кейин ортидан қолган мол-дунё ва фарзандлар Бизники бўлиб қолади. Қиёмат кунида у мол-дунёси ва обрў-эътиборидан мосуво бўлгани ҳолда ёлғиз ўзи келади.