رَّبُّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَا فَٱعۡبُدۡهُ وَٱصۡطَبِرۡ لِعِبَٰدَتِهِۦۚ هَلۡ تَعۡلَمُ لَهُۥ سَمِيّٗا ٦٥
У осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Бас, Унга ибодат қил ва Унинг ибодатида сабрли бўл. Унга тенгдошни билурмисан? 19
Izohlar
19 (Инсон сабр-матонат ила Аллоҳга ибодат қилиб, бутун ҳаётини унинг кўрсатмасига мос этиб яшагандагина мақсадга ноил бўлади.)
Tafsir
Осмонларнинг яратувчиси, ернинг яратувчиси, улар орасидаги нарсаларнинг яратувчиси, ҳамма-ҳаммасининг эгаси, ҳамма-ҳаммасини бошқариб турган Зот Аллоҳдир. Бас, ёлғиз Унгагина ибодат қилинг. Зеро, маъбудликка ҳақли зот ёлғиз Удир. Унга ибодат қилишда барқарор туринг. Маъбудликда унинг ўхшаши, тенги йўқдир.