Maryam surasi, 64-oyat

19:64

وَمَا نَتَنَزَّلُ إِلَّا بِأَمۡرِ رَبِّكَۖ لَهُۥ مَا بَيۡنَ أَيۡدِينَا وَمَا خَلۡفَنَا وَمَا بَيۡنَ ذَٰلِكَۚ وَمَا كَانَ رَبُّكَ نَسِيّٗا ٦٤

Биз фақат Роббингнинг амри билангина тушамиз. Бизнинг олдимиздаги нарсалар ва ортимиздаги нарсалар ҳамда уларнинг орасидаги нарсалар ҳам Уникидир. Роббинг унутгувчи бўлмаган. 18

Izohlar

18 (Яъни, эй Муҳаммад, бизда ўзимизча тушавериш ихтиёри йўқ. Қачонки амр қилсагина, ҳузурингга тушамиз. Акс ҳолда, амрни кутиб тураверамиз. Жамики нарса Аллоҳнинг измида. Бизнинг олдимиздаги ва ортимиздаги ҳамда ҳар иккисининг орасидаги нарсалар Уникидир.)

Tafsir

Эй Жаброил, Муҳаммад алайҳиссаломга шундай деб айт: "Фаришталар ўзларидан ўзлари тушмайдилар. Улар Аллоҳнинг фармони билан тушадилар. Келажакдаги охиратда бўладиган ишлар ҳам, ортдаги шу дунёда бўлиб ўтган ишлар ҳам, дунё билан охират ўртасидаги ишлар ҳам ёлғиз У Зотнинг Қўлидадир. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз бирон нарсани унутиб қўймас".