Maryam surasi, 5-oyat

19:5

وَإِنِّي خِفۡتُ ٱلۡمَوَٰلِيَ مِن وَرَآءِي وَكَانَتِ ٱمۡرَأَتِي عَاقِرٗا فَهَبۡ لِي مِن لَّدُنكَ وَلِيّٗا ٥

Ва, албатта, мен ортимдаги қариндошлардан қўрқдим. Аёлим туғмас эди. Бас, менга Ўз даргоҳингдан бир валий — ортдан қолгувчи ато эт.

Tafsir

"Мендан кейин қариндошларим дунёга берилиб, дин ҳақини адо этмасликларидан хавотирдаман. Хотиним эса туғмас бўлиб қолган. Шунинг учун Ўзинг Ўз даргоҳингдан менга ёрдам берадиган бир фарзанд ато эт".