يَرِثُنِي وَيَرِثُ مِنۡ ءَالِ يَعۡقُوبَۖ وَٱجۡعَلۡهُ رَبِّ رَضِيّٗا ٦
У менга ва Яъқуб оиласига меросхўр бўлсин. Эй Роббим, уни Ўзинг рози бўладиган қил», деди.
Tafsir
Фарзандки, Пайғамбарликни мендан ва Яъқуб алайҳиссалом оиласидан мерос оладиган бўлсин. Парвардигорим уни ўз динида ҳам, хулқида ҳам, илмида ҳам Ўзинг рози бўладиган одам қилгин.