Maryam surasi, 4-oyat

19:4

قَالَ رَبِّ إِنِّي وَهَنَ ٱلۡعَظۡمُ مِنِّي وَٱشۡتَعَلَ ٱلرَّأۡسُ شَيۡبٗا وَلَمۡ أَكُنۢ بِدُعَآئِكَ رَبِّ شَقِيّٗا ٤

У: «Эй Роббим, менинг суякларим мўртлашди, бошга оқ туташди, эй Роббим, сенга дуо қилиш-ла бадбахт бўлмаганман.

Tafsir

Деди: "Парвардигорим, суякларим заифлашди, бошимдаги сочларимнинг оқи кўпайди. Сенга дуо қилиб, ҳеч қачон ноумид бўлган эмасман. Ҳар доим дуоларимни ижобат қилгансан".