إِنَّ ٱللَّهَ عِندَهُۥ عِلۡمُ ٱلسَّاعَةِ وَيُنَزِّلُ ٱلۡغَيۡثَ وَيَعۡلَمُ مَا فِي ٱلۡأَرۡحَامِۖ وَمَا تَدۡرِي نَفۡسٞ مَّاذَا تَكۡسِبُ غَدٗاۖ وَمَا تَدۡرِي نَفۡسُۢ بِأَيِّ أَرۡضٖ تَمُوتُۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرُۢ ٣٤
Албатта, қиёмат соати илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билгувчи ва ўта хабардордир. 9
Izohlar
9 (Оятда Аллоҳ таолонинг илми шомилу комил ҳамда мутлақ экани, унинг илми қаршисида бошқа илмлар ҳеч нарсага арзимаслиги баён қилинмоқда.)
Tafsir
Қиёмат куни қачон бўлишини ёлғиз Аллоҳгина билади. У истаган пайтида осмондан ёмғир ёғдиради. Бачадонлардаги бола қиз ёки ўғиллигини, бахтли ё бахтсизлигини билади. Бирон жон эртага нима иш қилишини, яхши иш қиладими ёки ёмон иш қиладими, била олмайди. Бирон жон қаерда ўлишини билмайди. Бурларнинг ҳаммасини ёлғиз Аллоҳгина билади. Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчи, ҳар ишдан Хабардор Зотдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас.