وَمَن كَفَرَ فَلَا يَحۡزُنكَ كُفۡرُهُۥٓۚ إِلَيۡنَا مَرۡجِعُهُمۡ فَنُنَبِّئُهُم بِمَا عَمِلُوٓاْۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِيمُۢ بِذَاتِ ٱلصُّدُورِ ٢٣
Ким куфр келтирса, унинг куфри сени хафа қилмасин. Қайтишлари фақат Бизгадир. Бас, Биз уларга нима амал қилганлари хабарини берурмиз. Албатта, Аллоҳ қалблардаги нарсаларни ўта билгувчидир.
Tafsir
Эй Пайғамбар, ким Аллоҳга куфр келтирса, унинг куфри сизни хафа қилмасин. Қиёмат куни ҳаммалари ёлғиз Бизга қайтажаклар. Ўшанда бу дунёда қилиб ўтган ёмон ишлари ҳақида хабар берамиз ва уларни жазолаймиз. Аллоҳ диллардаги сирлардан ҳам воқифдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас.