Luqman surasi, 11-oyat

31:11

هَٰذَا خَلۡقُ ٱللَّهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ ٱلَّذِينَ مِن دُونِهِۦۚ بَلِ ٱلظَّٰلِمُونَ فِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٖ ١١

Бу, Аллоҳнинг яратганидир. Қани Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар.

Tafsir

Эй мушриклар, Аллоҳ шуларни яратди. Хўш, ўша сизлар ибодат қилаётган бутлар нимани яратди? Қани бир кўрсатинглар?! Асло! Ҳеч қачон кўрсата олмайсизлар. Чунки улар ҳеч нарсани ярата олмайдилар. Зеро, уларнинг ўзлари яратилган махлуқлардир. Сизлар эса очиқ-ойдин йўлдан озган гумроҳларсиз.