Kullu nafsin dha'iqatul-mawt

Tarjima: Uzbek Translation - Muhammad Sadiq

كُلُّ نَفۡسٖ ذَآئِقَةُ ٱلۡمَوۡتِۗ وَإِنَّمَا تُوَفَّوۡنَ أُجُورَكُمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِۖ فَمَن زُحۡزِحَ عَنِ ٱلنَّارِ وَأُدۡخِلَ ٱلۡجَنَّةَ فَقَدۡ فَازَۗ وَمَا ٱلۡحَيَوٰةُ ٱلدُّنۡيَآ إِلَّا مَتَٰعُ ٱلۡغُرُورِ ١٨٥

Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир. Қиёмат куни ажрларингизни тўлиғича олурсиз. Ким дўзахдан узоқлаштирилса ва жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютибди. Бу дунё ҳаёти ғурур матоҳидан ўзга нарса эмас. 80

Izohlar

80 (Қиёмат кунида заррача яхшилик ҳам, заррача ёмонлик ҳам ҳисоб-китоб қилинади. Ҳар бир инсонга қилганига яраша мукофот ёки жазо тўлиғича берилади. Ана ўшанда ҳақиқий ютуққа эришган киму, мағлубиятга учраган ким экани маълум бўлади.)

Tafsir

Ҳар бир жон қандай бўлишидан қатъи назар, ўлим шарбатидан татимай иложи йўқ. Шундай экан, банда бу дунёга алданиб қолмасин. Қиёмат кунида ажру савобингизни тўла қилиб оласиз. Заррача камайтирилмайди. Аллоҳ кимни дўзахдан четлатиб, жаннатга киритса, демак, у умид қилаётгани яхшиликка эришибди ва хавфсираётгани ёмонликдан нажот топибди. Дунё ҳаёти бир зумда ўтиб кетадиган алдамчи матодан бошқа нарса эмас. Унга алданганларгина боғланиб қоладилар.

Al-Imran surasini to'liq o'qing

Savollar

Kullu nafsin dha'iqatul-mawt Qur'onning qayerida?

Kullu nafsin dha'iqatul-mawt Al-Imran surasi tarkibida (3:185).