Ista'inu bis-sabri was-salah

Tarjima: Uzbek Translation - Muhammad Sadiq

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَعِينُواْ بِٱلصَّبۡرِ وَٱلصَّلَوٰةِۚ إِنَّ ٱللَّهَ مَعَ ٱلصَّٰبِرِينَ ١٥٣

Эй, иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир. 62

Izohlar

62 (Демак, мўмин-мусулмон банда мазкур қийинчиликларни енгиш учун катта миқдордаги сабрга эга бўлиши керак. Аммо ҳамма нарсанинг чегараси бўлганидек, гоҳида сабр ҳам тугаши, сусайиши мумкин, бундай ҳолатда намоз ёрдамга келади. Намоз битмас-туганмас ёрдамчи, кучга-куч, қувватга-қувват бахш этувчи, қалбга мадад берувчи, сабрга-сабр қўшувчи, сокинлик ва хотиржамлик манбаидир. У ожиз, заиф одамни қувват ва ёрдамнинг асл манбаи бўлмиш Аллоҳ таолога боғловчи воситадир.)

Tafsir

Эй иймон келтирганлар, Менга тоат қилиш ва фармонимга бўйсунишда сабр ва намоз билан мадад сўранглар. Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир. Уларни яхши ишларга муваффақ айлайди ва уларга мадад беради.

Al-Baqarah surasini to'liq o'qing

Savollar

Ista'inu bis-sabri was-salah Qur'onning qayerida?

Ista'inu bis-sabri was-salah Al-Baqarah surasi tarkibida (2:153).