Ibrahim surasi, 3-oyat

14:3

ٱلَّذِينَ يَسۡتَحِبُّونَ ٱلۡحَيَوٰةَ ٱلدُّنۡيَا عَلَى ٱلۡأٓخِرَةِ وَيَصُدُّونَ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ وَيَبۡغُونَهَا عِوَجًاۚ أُوْلَٰٓئِكَ فِي ضَلَٰلِۭ بَعِيدٖ ٣

Улар бу дунё ҳаётини охиратдан афзал кўрадиганлар, Аллоҳнинг йўлидан тўсадиганлар ва у(йўл)нинг эгри бўлишини хоҳлайдиганлардир. Ана ўшалар йироқ адашувдадирлар. 1

Izohlar

1 (Қаттиқ азобдан ҳолига вой бўладиган кофирларнинг шундай ҳолатга тушишининг сабаблари ушбу оятда келтирилади. Улар дунёни охиратдан устун қўйганлари учун иймон йўлига юра олмайдилар. Фақат бу дунёни кўзлаган одам беш кунлик ҳаётида кўпроқ матоҳга эришиш учун ўлиб-тирилади. Ҳаром-ҳаришга қўл уради. Одамларнинг ҳаққини ейди. Одамларга зулм, хиёнат қилади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо алайҳиссалоту вассалом: «Дунёнинг муҳаббати ҳар бир хатонинг бошидир», деганлар.)

Tafsir

Кофирлар дунё ҳаёти ва ундаги ўткинчи неъматларни охират ва ундаги абадий неъматлардан афзал кўрадилар. Одамларни Аллоҳнинг йўлидан тўсадилар. Одамлар унга эргашиб кетиб қолмасин, дея уни ҳақдан буриб юборишга, бўяб кўрсатишга уринадилар. Бундай кимсалар ҳақ ва тўғриликдан анча узоқлаб кетган залолатдаги бадбахтлардир.