وَمَآ أَرۡسَلۡنَا مِن رَّسُولٍ إِلَّا بِلِسَانِ قَوۡمِهِۦ لِيُبَيِّنَ لَهُمۡۖ فَيُضِلُّ ٱللَّهُ مَن يَشَآءُ وَيَهۡدِي مَن يَشَآءُۚ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ ٤
Қайсики Пайғамбарни юборган бўлсак, баён қилиб бериши учун, ўз қавми тили ила юборганмиз. Бас, Аллоҳ кимни хоҳласа, залолатга кетказади, кимни хоҳласа, ҳидоятга соладир. У Азийз ва ҳикматли Зотдир. 2
Izohlar
2 (Бутун оламларга ва барча қавмларга пайғамбар бўлган Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломга ҳам араблар тилида ваҳий келди. Бунинг асосий ҳикматларини Аллоҳнинг Ўзи билади. Бошқа пайғамбарлар маълум қавмга ва маълум муддатга келган бўлсалар, Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом қавмларнинг ҳаммасига қиёмат кунига қадар пайғамбар қилиб юборилганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом Ислом дини араблар яшаб турган ерларга ёйилиб бўлиши билан вафот топдилар. Исломни дунёнинг қолган қисмига у кишининг қавмлари етказдилар.)
Tafsir
Қайси бир пайғамбарни юборган бўлсак, уни ўз қавмининг тили билан юбордик. Токи, Аллоҳ тарафидан юборилган ҳукмларни баён қилиши енгил бўлсин. Биз пайғамбарни одамларни иймонга мажбурлаш учун юбормадик. Зеро, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган одамни Ўз адли ила адаштиради ва Ўзи хоҳлаган одамни Ўз фазли ила тўғри йўлга солади. У ҳаммадан Ғолиб ҳамда ҳар бир яратишини, тадбирини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир.