ٱللَّهِ ٱلَّذِي لَهُۥ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِۗ وَوَيۡلٞ لِّلۡكَٰفِرِينَ مِنۡ عَذَابٖ شَدِيدٍ ٢
Аллоҳ осмонлару ердаги нарсалар Уники бўлган Зотдир. Кофирлар ҳолига шиддатли азобдан вой бўлсин.
Tafsir
Аллоҳ шундай зотки, осмонлару ердаги ҳамма нарса Унинг мулкидир. Ҳақиқий чин маъбуд ёлғиз Удир. Биронта шериги йўқдир. Яқинда кофирлар қаттиқ азобга гирифтор бўлурлар.