وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لِرُسُلِهِمۡ لَنُخۡرِجَنَّكُم مِّنۡ أَرۡضِنَآ أَوۡ لَتَعُودُنَّ فِي مِلَّتِنَاۖ فَأَوۡحَىٰٓ إِلَيۡهِمۡ رَبُّهُمۡ لَنُهۡلِكَنَّ ٱلظَّٰلِمِينَ ١٣
Куфр келтирганлар ўз Пайғамбарларига: «Албатта, биз сизларни еримиздан чиқариб юборурмиз ёки, албатта, миллатимизга қайтурсизлар», дедилар. Бас, Роббилари уларга: «Албатта, Биз золимларни ҳалок қилурмиз.
Tafsir
Куфр келтирган кимсалар пайғамбарлари билан ҳужжатлаша олмаганларидан кейин дедилар: "Ё сизларни шаҳримиздан ҳайдаб чиқарамиз, ё динингизни ташлаб, бизнинг динимизга қайтасизлар". Шунда Парвардигор пайғамбарларига далда бериб, ваҳий қилди: "Аллоҳга ва пайғамбарларига куфр келтирган золимларни албатта ҳалок қилурмиз".