Hud surasi, 9-oyat

11:9

وَلَئِنۡ أَذَقۡنَا ٱلۡإِنسَٰنَ مِنَّا رَحۡمَةٗ ثُمَّ نَزَعۡنَٰهَا مِنۡهُ إِنَّهُۥ لَيَـُٔوسٞ كَفُورٞ ٩

Агар инсонга Ўз томонимиздан роҳатни тоттириб, сўнгра ундан уни тортиб олсак, у албатта ноумид ва ношукр бўлур.

Tafsir

Агар инсонга Ўз тарафимиздан соғлик, бойлик каби бирон неъматни бериб, кейин уни яна тортиб олсак, у Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиб, нонкўрлик қилади, Аллоҳ қилган яхшиликни унутади.