وَيَٰقَوۡمِ هَٰذِهِۦ نَاقَةُ ٱللَّهِ لَكُمۡ ءَايَةٗۖ فَذَرُوهَا تَأۡكُلۡ فِيٓ أَرۡضِ ٱللَّهِۖ وَلَا تَمَسُّوهَا بِسُوٓءٖ فَيَأۡخُذَكُمۡ عَذَابٞ قَرِيبٞ ٦٤
Эй қавмим, Аллоҳнинг мана бу туяси сизга белги-мўъжизадир. Бас, уни тек қўйинглар, Аллоҳнинг ерида еб юрсин, унга ёмонлик етказманглар, акс ҳолда, сизни яқин азоб ушлайди», деди. 18
Izohlar
18 (Солиҳ алайҳиссалом ўзларига Аллоҳ таоло томонидан пайғамбарликларини тасдиқловчи мўъжиза қилиб берилган туяни Самуд қавмига кўрсатиб, эй қавмим, мана бу туя менинг ҳақ пайғамбар эканимни тасдиқловчи мўъжиза, бу Аллоҳнинг туяси, унга тегманглар, Аллоҳнинг ерида хоҳлаган нарсасини еб юрсин, унга бирор ёмонлик етказа кўрманглар, агар бирор ёмонлик етказсангиз, сизга тезда азоб келади, дедилар.)
Tafsir
Эй қавмим, мана бу Аллоҳнинг туяси сизлар учун менинг ҳақ пайғамбар эканимни тасдиқловчи бир белги-мўжизадир. Уни тек қўйинглар. Аллоҳнинг ерида ўтлаб юраверсин. Унга бирон озор етказа кўрманглар. Акс ҳолда, тезда бир азобга йўлиқасизлар.