۞ وَمَا مِن دَآبَّةٖ فِي ٱلۡأَرۡضِ إِلَّا عَلَى ٱللَّهِ رِزۡقُهَا وَيَعۡلَمُ مُسۡتَقَرَّهَا وَمُسۡتَوۡدَعَهَاۚ كُلّٞ فِي كِتَٰبٖ مُّبِينٖ ٦
Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир.
Tafsir
Ер юзида ўрмалаган нарса борки, ҳар қанча кичик бўлмасин, ҳаммасининг ризқини Аллоҳ беради. Бу Аллоҳнинг фазлу карами. Аллоҳ уларнинг шу заминдаги турар жойини ҳам, ўлгандан кейин қаерга боришини ҳам билади. Ҳаммасининг ризқи ҳам, турар жойи ҳам, борар жойи ҳам Очиқ Китобда, яъни, Лавҳул-Маҳфузда бор.