Hud surasi, 50-oyat

11:50

وَإِلَىٰ عَادٍ أَخَاهُمۡ هُودٗاۚ قَالَ يَٰقَوۡمِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ مَا لَكُم مِّنۡ إِلَٰهٍ غَيۡرُهُۥٓۖ إِنۡ أَنتُمۡ إِلَّا مُفۡتَرُونَ ٥٠

Ва Одга ўз биродарлари Ҳудни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Сизлар фақат тўқиб олувчиларсиз, холос.

Tafsir

Одга биродарлари Ҳуд алайҳиссаломни юбордик. Уларга деди: «Эй қавмим, ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилингиз, ҳеч нарсани Унга шерик қилмангиз. Сизлар учун Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. Унинг шериги бор, деган даъволарингиз бўҳтондан бошқа нарса эмас".