Hud surasi, 49-oyat

11:49

تِلۡكَ مِنۡ أَنۢبَآءِ ٱلۡغَيۡبِ نُوحِيهَآ إِلَيۡكَۖ مَا كُنتَ تَعۡلَمُهَآ أَنتَ وَلَا قَوۡمُكَ مِن قَبۡلِ هَٰذَاۖ فَٱصۡبِرۡۖ إِنَّ ٱلۡعَٰقِبَةَ لِلۡمُتَّقِينَ ٤٩

Ана шу ғайб хабарларини сенга ваҳий қилмоқдамиз. Бундан олдин уларни сен ҳам билмас эдинг ва сенинг қавминг ҳам. Бас, сабр қил, албатта, оқибат тақводорларникидир. 15

Izohlar

15 (Нуҳ алайҳиссалом ва у кишининг қавмлари аллақачон ўтиб кетган. Уларнинг хабарини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам, у кишининг қавмлари, Арабистон аҳолиси ҳам билмас эдилар. Лекин ана шу одамларга ваҳий йўли билан номаълум нарсаларнинг хабари — Нуҳ алайҳиссалом ва у зотнинг қавмлари хабари келди.)

Tafsir

Нуҳ алайҳиссаломнинг бу қиссаси ғайб хабарларидандир. Эй Пайғамбар, олдин уни сиз ҳам, қавмингиз ҳам билмас эдингиз. Шундай экан, Нуҳ каби сиз ҳам қавмингиз етказаётган озорларга, туҳматларга сабр қилинг. Ғалаба Аллоҳнинг буйруқларини бажарадиган, тақиқларидан тийиладиган тақводорларникидир.