Hud surasi, 41-oyat

11:41

۞ وَقَالَ ٱرۡكَبُواْ فِيهَا بِسۡمِ ٱللَّهِ مَجۡر۪ىٰهَا وَمُرۡسَىٰهَآۚ إِنَّ رَبِّي لَغَفُورٞ رَّحِيمٞ ٤١

Ва у: «У(кема)га мининглар, унинг юриши ҳам, туриши ҳам Аллоҳнинг исми ила бўлур. Албатта, Роббим мағфиратли ва раҳимлидир», деди.

Tafsir

Нуҳ ўз оиласи ва қавмидаги иймон келтирганларга деди: "Кемага мининглар. Унинг юриши ҳам, туриши Аллоҳнинг номи билан бўлади. Албатта, Парвардигорим тавба қилган бандасининг тавбасини қабул қиладиган Кечиримли ва Раҳмли Зотдир. Мўминларни ҳалокатдан асраб қолиши ҳам ана шу раҳматининг бир кўринишидир".