وَلَا يَنفَعُكُمۡ نُصۡحِيٓ إِنۡ أَرَدتُّ أَنۡ أَنصَحَ لَكُمۡ إِن كَانَ ٱللَّهُ يُرِيدُ أَن يُغۡوِيَكُمۡۚ هُوَ رَبُّكُمۡ وَإِلَيۡهِ تُرۡجَعُونَ ٣٤
Ва агар Аллоҳ сизларни йўлдан оздиришни истаса, мен насиҳат қилишни хоҳлаганим билан, насиҳатим сизларга манфаат бермас. У сизнинг Роббингиздир ва Унга қайтарилурсиз», деди.
Tafsir
Аллоҳ сизларни саркашлигингиз туфайли тўғри йўлдан адаштириб, ҳидоятдан маҳрум қилиб қўйишни истаётган бўлса, огоҳлантиришим ва насиҳатим сизларга фойда бермас. У Парвардигорингиздир. Ҳамма ишингиз У Зотнинг Қўлидадир. Истаса, адаштиради, истаса, йўлга солади. Қиёмат куни ёлғиз Унинг Ўзига қайтарилурсизлар. Ўшанда амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни берур.