أَمۡ يَقُولُونَ ٱفۡتَرَىٰهُۖ قُلۡ إِنِ ٱفۡتَرَيۡتُهُۥ فَعَلَيَّ إِجۡرَامِي وَأَنَا۠ بَرِيٓءٞ مِّمَّا تُجۡرِمُونَ ٣٥
Ёки: «Уни тўқиб олди», дерларми? «Агар уни тўқиб олган бўлсам, жиноятим ўз зиммамда ва мен сиз қилаётган жиноятдан холидирман», деб айт.
Tafsir
Нуҳ ўзи олиб келган динни ўзи тўқиб чиқарган, деб ўйлаганлари сабабли Нуҳ қавми кофир бўлди. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Уни ўзим тўқиб чиқарган бўлсам, гуноҳи ҳам ўзимнинг гарданимда. Сизларнинг ҳақни ёлғонга чиқаришларингиздан эса покман, унинг учун жавоб бермайман".