Hud surasi, 123-oyat

11:123

وَلِلَّهِ غَيۡبُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَإِلَيۡهِ يُرۡجَعُ ٱلۡأَمۡرُ كُلُّهُۥ فَٱعۡبُدۡهُ وَتَوَكَّلۡ عَلَيۡهِۚ وَمَا رَبُّكَ بِغَٰفِلٍ عَمَّا تَعۡمَلُونَ ١٢٣

Осмонлару ернинг ғайби(ни билмоқ) Аллоҳга хосдир. Ишнинг барчаси Унга қайтарилур. Бас, Унга ибодат қил ва Унгагина таваккал қил. Роббинг қилаётганларингиздан ғофил эмасдир. 37

Izohlar

37 (Интизор бўлиб кутилаётган нарса ғайбдир. Ғайбни эса, ҳеч ким билмайди. Уни фақат Аллоҳнинг Ўзи билади, холос.)

Tafsir

Осмонлардаги ғайб олами ҳам, ердаги ғайб олами ҳам ёлғиз Аллоҳникидир. Бирон нарса У Зотдан яширин бўла олмас. Қиёмат кунида ҳар бир иш У Зотга қайтарилур. Бас, эй Пайғамбар, ёлғиз Унгагина ибодат қилинг, ишларингизда ёлғиз Унгагина таянинг. Парвардигорингиз сизлар қилаётган ишлардан ғофил эмас. Ҳаммасини кўриб-билиб турибди. Яқинда ҳаммасининг жазо ёки мукофотини берур.