Hud surasi, 119-oyat

11:119

إِلَّا مَن رَّحِمَ رَبُّكَۚ وَلِذَٰلِكَ خَلَقَهُمۡۗ وَتَمَّتۡ كَلِمَةُ رَبِّكَ لَأَمۡلَأَنَّ جَهَنَّمَ مِنَ ٱلۡجِنَّةِ وَٱلنَّاسِ أَجۡمَعِينَ ١١٩

Роббинг раҳим қилганларидан бошқалари. Уларни шунинг учун яратгандир. Роббингнинг: «Жаҳаннамни, албатта, жинлар ва одамлар билан тамомийла тўлдирурман», деган сўзи батамом бўлди. 36

Izohlar

36 (Чунки улар турлича яратилганлар. Динда ҳам ихтилоф қиладилар. Магар Аллоҳ раҳм қилганларгина хилофсиз Аллоҳнинг айтганларида юрадилар. Жаҳаннамни тўлдириш учун ихтилоф қилганлар етарлича топилади.)

Tafsir

Аллоҳ ҳидоятга муваффақ айлаганлар бундан мустасно. Чунки улар Аллоҳни бир деб билишда ихтилоф қилмайдилар. Мана шундай ихтилоф билан синаш учун уларни яратди. Ким бахтли бўлди, ким бахтсиз. Эй Пайғамбар, Парвардигорингизнинг тақдири азалда: "Жаҳаннамни инсу жинлардан иборат шайтоннинг тобелари билан тўлдираман", деган сўзи тўла ҳақ бўлди.