Ghafir surasi, 77-oyat

40:77

فَٱصۡبِرۡ إِنَّ وَعۡدَ ٱللَّهِ حَقّٞۚ فَإِمَّا نُرِيَنَّكَ بَعۡضَ ٱلَّذِي نَعِدُهُمۡ أَوۡ نَتَوَفَّيَنَّكَ فَإِلَيۡنَا يُرۡجَعُونَ ٧٧

Бас, сабр қил. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Энди Биз ёки сенга уларга ваъда қилган нарсаларимизнинг баъзиларини кўрсатурмиз ёки сени вафот эттирурмиз. Бас, Бизгагина қайтарилурлар.

Tafsir

Эй Пайғамбар, қавмингиз тарафидан етаётган озорларга сабр қилинг. Аллоҳнинг сизга нусрат бериши ҳақидаги ваъдаси ҳақдир. Ё Бадр ғазотида рўй берганидек, уларга ваъда қилганимиз азобни ўз кўзингиз билан кўрарсиз ёки ундан олдин сизни вафот эттирармиз. Шунда ҳам Қиёмат куни Бизга қайтарилурлар ва Биз уларни амалларига яраша жазолаб, дўзахга мангу қоладиган қилиб улоқтирармиз.