أَلَمۡ تَرَ إِلَى ٱلَّذِينَ يُجَٰدِلُونَ فِيٓ ءَايَٰتِ ٱللَّهِ أَنَّىٰ يُصۡرَفُونَ ٦٩
Аллоҳнинг оятлари ҳақида талашиб-тортишадиганларни кўрмайсанми?! Қаёққа бурилиб кетмоқдалар?!
Tafsir
Эй Пайғамбар, Аллоҳнинг оятлари очиқ-равшан кўриниб турганига қарамасдан, уларни ёлғонга чиқариш учун талашиб-тортишаётган бадбахтларни кўрдингизми? Уларнинг аҳволидан таажжубландингизми? Улар очиқ-ойдин кўриниб турган ҳақдан юз ўгирмоқдалар.