Ghafir surasi, 70-oyat

40:70

ٱلَّذِينَ كَذَّبُواْ بِٱلۡكِتَٰبِ وَبِمَآ أَرۡسَلۡنَا بِهِۦ رُسُلَنَاۖ فَسَوۡفَ يَعۡلَمُونَ ٧٠

Китобни ва Биз Пайғамбарларимиз ила юборган нарсани ёлғонга чиқарганлар тезда билурлар.

Tafsir

Улар шундай кимсаларки, Қуръонни ва Биз пайғамбарларимиз орқали юборган ҳақни ёлғонга чиқардилар. Яқинда улар бу ишнинг ўта аянчли оқибат билан якунланишини билиб оладилар.