Ghafir surasi, 48-oyat

40:48

قَالَ ٱلَّذِينَ ٱسۡتَكۡبَرُوٓاْ إِنَّا كُلّٞ فِيهَآ إِنَّ ٱللَّهَ قَدۡ حَكَمَ بَيۡنَ ٱلۡعِبَادِ ٤٨

Мутакаббирлик қилганлар: «Албатта ҳаммамиз унинг ичидамиз. Шубҳасиз, Аллоҳ бандалар орасида ҳукм чиқариб бўлди», дерлар. 20

Izohlar

20 (Бўлар иш бўлди, энди бу саволни бериб нима қиласизлар. Бу ерда у дунёдагига ўхшаб катта-бошлиқ ёки заифлигига қараб эмас, қилган амалига қараб ҳукм чиқарилар экан. Биз ҳам куфр келтирдик, сиз ҳам куфр келтирдингиз ва қилганимизга яраша ҳаммамиз жазоимизни олдик. Аллоҳ ҳукмини чиқариб бўлди. Ҳаммамиз жаҳаннамга тушдик.)

Tafsir

Мутакаббир пешволар шундай жавоб бердилар: "Пешво бўламизми, тобе бўламизми, ҳаммамиз дўзахдамиз. Ҳеч ким ҳеч кимнинг ҳеч қандай азобини енгиллата олмайди. Аллоҳ бандалари ўртасида Ўз ҳукмини чиқариб, ҳар бир бандага қилмишига яраша жазосини бериб бўлди".