Ghafir surasi, 3-oyat

40:3

غَافِرِ ٱلذَّنۢبِ وَقَابِلِ ٱلتَّوۡبِ شَدِيدِ ٱلۡعِقَابِ ذِي ٱلطَّوۡلِۖ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَۖ إِلَيۡهِ ٱلۡمَصِيرُ ٣

У, гуноҳни мағфират қилгувчи, тавбани қабул этгувчи, иқоби шиддатли ва фазлу карам соҳиби бўлган Зотдир. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Қайтиш Унинг Ўзигагинадир.

Tafsir

Осийлар гуноҳларини кечиргувчи, тавба қилган банданинг тавбасини қабул қилгувчи, тавба қилмаганларга нисбатан жазоси қаттиқ, фазлу карами кенг Зот тарафидан. Ундан ўзга чин маъбуд йўқ. Қиёмат куни ҳамма бандаларнинг қайтиб борар жойи ёлғиз Унгадир. Ўшанда амалларига яраша жазо ёки мукофотларини беради.