Ghafir surasi, 15-oyat

40:15

رَفِيعُ ٱلدَّرَجَٰتِ ذُو ٱلۡعَرۡشِ يُلۡقِي ٱلرُّوحَ مِنۡ أَمۡرِهِۦ عَلَىٰ مَن يَشَآءُ مِنۡ عِبَادِهِۦ لِيُنذِرَ يَوۡمَ ٱلتَّلَاقِ ١٥

У, даражаси юксак, Арш эгаси бўлган Зотдир. У, Ўз амри ила бандаларидан кимни хоҳласа, ўшанга мулоқот кунидан огоҳлантириши учун руҳни туширур. 6

Izohlar

6 (Мулоқот-учрашув кунидан мурод қиёматдир. Руҳдан мурод эса, ваҳий ва уни олиб келувчи фариштадир.)

Tafsir

Ихлос билан тоат, дуо-илтижо қилинишга ёлғиз Аллоҳ ҳақлидир. У ҳаммадан ажралиб турадиган юксак мартабали Зотдир. У буюк Арш соҳибидир. Ўзи истаган бандасига одамларни Қиёмат куни бўладиган учрашувдан огоҳлантиришлари учун ваҳий юборади. У кунда олдингилару кейингилар ҳамма-ҳамма учрашади.