Fussilat surasi, 47-oyat

41:47

۞ إِلَيۡهِ يُرَدُّ عِلۡمُ ٱلسَّاعَةِۚ وَمَا تَخۡرُجُ مِن ثَمَرَٰتٖ مِّنۡ أَكۡمَامِهَا وَمَا تَحۡمِلُ مِنۡ أُنثَىٰ وَلَا تَضَعُ إِلَّا بِعِلۡمِهِۦۚ وَيَوۡمَ يُنَادِيهِمۡ أَيۡنَ شُرَكَآءِي قَالُوٓاْ ءَاذَنَّٰكَ مَا مِنَّا مِن شَهِيدٖ ٤٧

Соат(қиёмат) илми У зотнинг Ўзигагина қайтарилур. Барча меваларнинг гулкосаларидан чиқиши ҳам, ҳар бир урғочининг нимага ҳомиладор бўлиши ҳам, нимани туғиши ҳам фақат Унинг илми ила бўлур. У зот уларга: «Менинг шерикларим қани?!» – деб нидо қиладиган кунда, улар: «Биз сенга билдирамизки, бунга биздан бирорта гувоҳ йўқ», дерлар.

Tafsir

Соат илми, Қиёмат кунини билиш ёлғиз Аллоҳга қайтарилади, ҳавола қилинади. Унинг қачон бўлишини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Меваларнинг гулкосаларидан чиқиши ҳам, ҳар бир аёлнинг нимага ҳомиладор бўлиши ва нимани туғиши ҳам У Зотнинг илми билангина бўлади. Аллоҳ мушрикларга: "Менга шерик қилаётган ўша бутларингиз қани?", деб нидо қилган кунда улар: "Эътироф этамизки, орамизда биронта одам Сенинг шеригинг борлигига гувоҳ бўлолмас", дедилар.