وَضَلَّ عَنۡهُم مَّا كَانُواْ يَدۡعُونَ مِن قَبۡلُۖ وَظَنُّواْ مَا لَهُم مِّن مَّحِيصٖ ٤٨
Ва улардан илгари илтижо қилиб юрган нарсалари ғойиб бўлди. Улар ўзларига қочар жой йўқлигига тўла ишондилар.
Tafsir
Илгари дуо қилиб юрган бут-санамлари улардан ғойиб бўлиб қолди. Энди ўзларига Аллоҳнинг азобидан қочгани жой қолмаганига амин бўлдилар.