إِنَّ ٱلَّذِينَ قَالُواْ رَبُّنَا ٱللَّهُ ثُمَّ ٱسۡتَقَٰمُواْ تَتَنَزَّلُ عَلَيۡهِمُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ أَلَّا تَخَافُواْ وَلَا تَحۡزَنُواْ وَأَبۡشِرُواْ بِٱلۡجَنَّةِ ٱلَّتِي كُنتُمۡ تُوعَدُونَ ٣٠
Албатта, «Роббимиз Аллоҳ» деган, сўнгра мустақийм бўлганларнинг устиларидан фаришталар: «Қўрқманглар, маҳзун ҳам бўлманглар, ўзингизга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар.
Tafsir
"Парвардигоримиз Аллоҳдир, биз учун Ундан ўзга парвардигор йўқдир", дейдиган зотларнинг ўлим онида фаришталар тушиб уларга: "Ўлимдан ҳам, ундан кейин содир бўладиган ишлардан ҳам қўрқманглар. Ортингизда қолиб кетаётган нарсалардан ташвишланманглар, хафа бўлманглар. Шод, хуррам бўлаверингларки, иймонингиз ва солиҳ амалларингиз учун ваъда қилинган жаннат сизларни кутиб турибди".