Fatir surasi, 14-oyat

35:14

إِن تَدۡعُوهُمۡ لَا يَسۡمَعُواْ دُعَآءَكُمۡ وَلَوۡ سَمِعُواْ مَا ٱسۡتَجَابُواْ لَكُمۡۖ وَيَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ يَكۡفُرُونَ بِشِرۡكِكُمۡۚ وَلَا يُنَبِّئُكَ مِثۡلُ خَبِيرٖ ١٤

Агар уларга дуо қилсангиз, дуоингизни эшитмаслар. Гар эшитсалар ҳам, сизга жавоб бера олмаслар. Қиёмат куни эса, сизнинг уларни ширк келтирганингизни инкор этурлар. Ўта хабардор Зотдек ҳеч ким сенга хабар бера олмас.

Tafsir

Бутларингизга дуо қилсангизлар, дуоларингизни эшитмайдилар. Эшитган тақдирда ҳам жавоб беролмайдилар. Чунки улар жонсиз нарсалардир. Қиёмат куни уларни шерик қилганларингизни инкор этадилар. Эй Пайғамбар, сизга ҳеч ким Аллоҳ субҳонаҳудек хабар бера олмас.