Fa inni qarib

Tarjima: Uzbek Translation - Muhammad Sadiq

وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌۖ أُجِيبُ دَعۡوَةَ ٱلدَّاعِ إِذَا دَعَانِۖ فَلۡيَسۡتَجِيبُواْ لِي وَلۡيُؤۡمِنُواْ بِي لَعَلَّهُمۡ يَرۡشُدُونَ ١٨٦

Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда, ижобат қилурман. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки, тўғри йўлни топсалар. 78

Izohlar

78 (Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан имом Аҳмад ривоят қиладиларки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Қалблар идишга ўхшайди. Баъзилари баъзисидан кўпроқ жойлаштиради. Агар Аллоҳдан бирор нарса сўрайдиган бўлсангиз, ижобат бўлишига қаттиқ ишониб сўранг. Ғофил қалб билан дуо қилган банданинг дуосини Аллоҳ қабул қилмайди», дедилар. Имоми Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Агар банда шошилишмаса, дуосига ижобат бўлади. Дуо қилдим, қабул бўлмади, демасин», деганлар.)

Tafsir

Эй Муҳаммад алайҳиссалом, бандаларим Мен ҳақимда сўрасалар, айтингки, Мен уларга яқинман. Аҳволларини кўриб-билиб тураман. Дуоларини эшитаман. Бу борада улар ҳеч қандай воситачиларга ҳам, овозларини баланд кўтариб қичқиришга ҳам муҳтож эмаслар. Дуогўйнинг ихлос билан қилган дуосини ижобат қиламан. Шундай экан, Менга бўйсунсинлар, буйруқларимни бажарсинлар, иймонларида барқарор турсинлар. Дуоларини ижобат қилишимнинг энг фойдали воситаси - мана шу. Шояд шу билан улар диний ишларида ҳам, дунёвий ишларида ҳам рушду ҳидоят йўлига ўтиб олсалар.

Al-Baqarah surasini to'liq o'qing

Savollar

Fa inni qarib Qur'onning qayerida?

Fa inni qarib Al-Baqarah surasi tarkibida (2:186).